Ўзим яшайдиган шаҳарчада жойлашган асли тошкентлик бўлган татар дўстимнинг дўкончасига бозор қилишга бордим. Германияда қадоқланган бўлсада “Ўзбекистон” маркаси билан чиқадиган қази қарта, ёпган нон, қоқ балиқ, қўй ва от гўштидан қилинган деликатесларни фақат ўша ердан ҳарид қилиш мумкин. Бу унинг шахсий дўкони.
Бир йил бурун у пул йиғиб Тошкентда бизнесни давом эттирамиз деган фикрни айтганди. Ҳисоб китобни қиларкан:- Қачон қайтамиз Тошкентга? — дея гап қотдим.
- Йў-ўқ, асло қайтмаймиз Тошкентга! “Фарғона”ни ўқимадингми? Норвегиядан келган ўзбекларни 13 йилга қамашибди.
- Уларнинг бирор айби бордир, Норвегия фуқаролиги йўқдир балки?
- Норвегия фуқароларимизни қайтар дея сўров жўнатган, бироқ уларнинг айби — чўнтагидаги ўзбек паспорти бўлган. Сизники эди — бизники бўлди дейишган. Так что, Ташкентда бизнес қилиш отпадает…
Дўстим қўшни дўконга эроннинг тоза ширин қовунлари келганини, пишлоқнинг тозаси рўпарадаги турк дўконида борлигини шипшитди.
Қудрат Бобожон,
Стокгольм, 29.07.2015
Стокгольм, 29.07.2015
Комментариев нет:
Отправить комментарий